Янги медиа лойиҳа

1
13 фев. 2024 г.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, юртдошларимизнинг ўз саломатлигига бўлган масъулятини янада ошириш мақсадида “Хаста бўлманг” номли янги лойиҳа ташкил этилди.

Дастурнинг илк сони юрак-қон томир тизими касалликлари ва уларнинг профилактикасига бағишланади.

Унда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг энг малакали шифокорлари томонидан билдирилган қимматли тавсиялар билан танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати