Зулфиячи қиз” деганда минбарларда бурро-бурро гапирадиган
“Зулфиячи қиз” деганда минбарларда бурро-бурро гапирадиган, жўшиб шеър айтадиган қизлар кўз олдимизга келади. Аммо улар орасида тиббиёт соҳасида таълим олаётган қизлар ҳам бор.
Бўлғуси тиббиёт ходимлари сифатида уларнинг дунёқараши қандай, улар қандай ютуқларга эришмоқда?
Бугунги ҳикоямиз бу йил давлатимиз раҳбарининг қўлидан ушбу мукофотни қабул қилиб олган Тошкент тиббиёт академиясининг икки нафар талабаси ҳақида бўлади. Наманган вилоятида туғилган Муҳайё Аҳмаджонова ушбу муассасанинг 6-босқичида, қашқадарёлик Шаҳзода Ҳакимова эса 1-босқичида таҳсил олади.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибалари ҳақидаги видеолавҳани эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.