Бугун пойтахтимиздаги Инха университетида “Акушерлик ва гинекологиянинг долзарб масалалари” мавзуида 3-ёшлар илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ташкил этилган мазкур нуфузли анжуманда вазирлик раҳбарияти, БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA)нинг Ўзбекистондаги доимий вакили ва бошқа масъуллар иштирок этди.
Шунингдек, тадбирда Россиянинг В.А. Алмазов номидаги Миллий тиббий тадқиқот маркази, Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети, Қозоғистоннинг Остона тиббиёт университети ва Олмаота Акушерлик, гинекология ва перинатология илмий марказининг ёш тадқиқотчилари ҳамда ўнлаб маҳаллий клиник ординатор ва тиббиёт олий ўқув юртлари магистрлари қатнашди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.