Айни дақиқаларда пойтахтимиздаги “Hayatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида “Неонатал/пренатал тиббиёт” мавзусида халқаро

2
24 мар. 2025 г.

Айни дақиқаларда пойтахтимиздаги “Hayatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида “Неонатал/пренатал тиббиёт” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази томонидан ташкил этилган ушбу нуфузли тадбирда мамлакатимиздан ташқари АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, Италия, Польша, Австрия, Нидерландия каби давлатлардан соҳанинг етук мутахассислари, олимлар ва экспертлар иштирок этмоқда.

Форумда неонатал ва пренатал йўналишларида янги диагностика ва даволаш ҳамда инновацион жарроҳлик усулларини клиник амалиётга кенг жорий этиш, соҳага оид энг сўнгги ютуқлар билан яқиндан танишиш ва бошқа долзарб масалалар юзасидан ўзаро билим ва тажриба алмашилмоқда.

Шунингдек, тадбирда маҳаллий ва хорижий экспертлар ўз маърузалари билан қатнашяпти.

Халқаро анжуман эртага ҳам ўз ишини давом эттиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.