Вакцина фойдасиз, деган миш-мишлар инсонлар саломатлигига вирусдан қолишмайдиган даражада хавф солади

5
15 июл. 2021 г.

Вакцина фойдасиз, деган миш-мишлар инсонлар саломатлигига вирусдан қолишмайдиган даражада хавф солади. Нега? Чунки бу каби асоссиз гапларга ишониб, фуқаролар ўзининг коронавирусга қарши энг кучли ҳимоя воситаси бўлган вакцинадан воз кечишлари мумкин.

Баъзи мамлакатларда вакцина тақчиллиги кузатилаётган бир пайтда айрим юртдошларимизнинг тайёр вакцинага нисбатан ишончсизлиги кишини ҳайрон қолдиради.

Вакциналарнинг фойдаси ҳақида Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов қуйидаги видеолавҳада маълум қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.