Ўзбекистонда жониворларга бўлган муносабат

5
1 мар. 2021 г.

Сиз кўчада учратишингиз мумкин бўлган ёки уйингизда боқаётган ҳайвонларнинг ҳуқуқлари борлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Афсуски, ушбу жониворларнинг ҳам ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Умумжаҳон декларациясининг борлигидан кўпчиликнинг хабари йўқ. Ушбу декларацияда жониворларга азоб бериш, уларни эксплуатация қилиш ёки ўлдириш мутлақо мумкин эмаслиги айтилади.

Бироқ бу масаланинг бор-йўғи назарий қисми холос, амалдачи? Ўзбекистонда, хусусан Тошкентда жониворларга бўлган муносабат билан боғлиқ вазият қандай? Уни яхшилаш учун нималар қилинаяпти?

Шу ва бошқа саволларга репортажимизда жавоб топишга ҳаракат қилдик.