Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Болалар миллий тиббиёт маркази мутахассислари ҳамкасблари учун маҳорат дарслари ташкил этишди

4
2 фев. 2021 г.

Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Болалар миллий тиббиёт маркази мутахассислари ҳамкасблари учун маҳорат дарслари ташкил этишди. Шунингдек, бир неча кун давомида жами 291 нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг орасидан 30 нафари саралаб олинди ҳамда шу ернинг ўзида маҳаллий мутахассислар билан ҳамкорликда 29 нафар болада пластик жарроҳлик, 1 нафар болада эса кардиожарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилди.