Корея президенти Кўксаройда кутиб олинди

627
19 апр. 2019 г.

Кўксарой қароргоҳида Корея Республикаси президенти Мун Чже Инни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали маросим «Ўзбекистон 24» телеканали ва Ўзбекистон Президентининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тўғридан-тўғри трансляция қилинди.

Ўзбекистон ва Корея Республикаси президентларининг Кўксаройдаги музокараларида савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида алоҳида стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни қабул қилиш режалаштирилган.