БОЛА МИЯСИ ҚАНДАЙ РИВОЖЛАНАДИ
ЮНИСЕФ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги ҳамкорлигида эълон қилинган “Ота-оналар ойлиги” давом этмоқда.
Мазкур қўшма лойиҳа доирасида юртдошларимизга тақдим этиладиган бола парваришига оид муҳим маълумотлар, илмий тавсия ва маслаҳатлар қаторидан малакали мутахассислар иштирокида тайёрланган 11 та маҳорат дарси ҳам ўрин олган.
Бугун ана шу видеодарслардан биринчисини эътиборингизга ҳавола этамиз. Мавзу жуда долзарб — “Боланинг миясини ривожлантириш”.
Унда айтилишича, инсон мияси ривожланишининг 80 фоиздан ортиғи 3 ёшга тўлган пайтига тўғри келади. Демак, бу даврда кичкинтойларимизга нафақат дармондориларга бой маҳсулотлар, қизиқарли ўйинчоқлар, балки етарлича меҳр беришимиз керак. Илк маҳорат дарси шу ҳақда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.