Болалар миллий тиббиёт маркази Беларусь Болалар урология маркази билан уч йилдан буён яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда
Болалар миллий тиббиёт маркази Беларусь Болалар урология маркази билан уч йилдан буён яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хусусан, ҳозирга қадар мазкур урологик шифохона мутахассислари билан марказда 50 дан зиёд турли юқори технологик операциялар бажарилди.
Яқинда Беларусь соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош болалар урологи, Болалар урология маркази раҳбари Виталий Дубров билан биргаликда муассасада даволанаётган яна 16 нафар беморда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.