Янги лойиҳа доирасида музейга саёҳат уюштирилди
Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти ташаббуси билан амалга оширилаётган “Зўравонликка – йўл йўқ!” лойиҳаси иштирокчилари учун хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар томонидан “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасидаги “Шон-шараф” музейига саёҳат ташкил этилди.
Аёллар музей экспозицияларида халқимизнинг уруш йилларида фронт ва фронт ортидаги қаҳрамонликлари, юртимизга эвакуация қилинган турли миллат вакиллари болаларининг бағрикенглик билан кутиб олиниши ва уларга меҳр-мурувват кўрсатилиши каби тарихий воқеаларни томоша қилишди.
Музейдаги фронтдан келган хатлар ва Ўзбекистон аёлларининг жанг майдонларидаги жасоратлари ҳақида сўзловчи экспонатлар ҳам иштирокчиларда катта таъсурот уйғотди.
Шунингдек, аёллар Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига боришиб, «Олифта» спектаклини ҳам томоша қилишди.