Yurtboshimizga atalgan she’r

359
21 июн. 2016 г.

Қува туманидаги 64-умумтаълим мактабининг 4-синфида таҳсил олаётган Маҳсума Абдулаҳадова ўзи ёзган шеърда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга миннатдорчилик билдирган. Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан “Камолот” ЁИҲ ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида “Биз буюк юрт фарзандларимиз” ёшлар фестивали ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Таниқли хонандалар ва актёрлар учрашувлардаги энг қизиқарли ҳолатларни фотосуратлар ва видеолавҳаларга муҳрлаб, уни ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифалари орқали эълон қилиб боришди. Хонанда Тоҳир Усмоновнинг Instagram’даги шахсий саҳифасига жойлаштирган видеоси эса интернетда оз муддатда оммалашиб, кўпчиликнинг саҳифасида пайдо бўла бошлади. Унда Фарғона вилояти Қува туманидаги 64-умумтаълим мактабининг 4“А” синф ўқувчиси Маҳсума Абдулаҳадова Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга атаб ёзган шеърини ўқиётгани тасвирланган. “Меҳмон бўлиб келинг қишлоғимизга, Бир пиёла чой устида суҳбат қурамиз. Тинч, осуда ҳаёт қуриб бергансиз. Келажак ҳақида ўйлар сурамиз. Сочингиз оқига ҳавасим келди, Алмашгум сочимнинг толаларини. Бизни деб кўзингиз нурлари кетди Берсайдим кўзимнинг қораларини. Бутун бир дунёга ҳали кўрасиз, Ўзбекнинг кимлигин эслатиб қўяй. Ўшал Амриқою Европаликни, Лол бўлиб ёқасин тутганда кўрай. Ҳали катта бўлай, Ислом бобожон, Сиз учун атайлаб достон битаман. Кашталаб бу байтни ажиб матога. Юз ёшингизда сизга ҳадя этаман”, дея ўзи ёзган мисраларни баралла ўқийди Маҳсума Абдулаҳадова.