Айни пайтда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда
Айни пайтда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Эътиборлиси, илғор рақамли ечимлар нафақат соҳанинг бошқарув тизими ва бирламчи бўғинида, балки ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида ҳам кенг жорий этиляпти.
Буни Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази мисолида ҳам кўриш мумкин.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу муассасада амалга оширилаётган рақамлаштириш жараёнлари ҳақида батафсил сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.