Участковой”ларга топшириқ: “дайди топмасанг, қариндошингни ёки ўзингни дайди қилиб ёп
Тошкент шаҳри Олмазор тумани ИИБ амалдори Аброр Худойбердиев профилактика инспекторларига кўчадан «дайди» топиб, маъмурий баённома расмийлаштириш бўйича топшириқ берди.
У 300 та баённома қилиши кераклигини айтиб, барча ходимга кўчага чиқишни буюрган.
“Ўзларингдан кетиб қолганмисанлар, виждонсиз?! Қани биттанг дайди қилма-чи! Ҳамманг дайди, ўзингни дайди қилиб олиб бориб ёп, қариндошингни олиб бориб ёп дайди қилиб!” деган у.
ИИВ матбуот хизмати ҳолат ўрганиб чиқилишини маълум қилди









