Ramz Bobojon. Muhabbatga taʼzim | Рамз Бобожон. Муҳаббатга таъзим

540
8 авг. 2019 г.

МУҲАББАТГА ТАЪЗИМ

Эҳ — ҳе!
Қанча йўл юрдим,
Қанча эл қўрдим,
Кўкда қанот қоқдим,
Ерда сув бўлиб оқдим…
Денгиз, океан ошдим,
Довулдай шошдим,
Бой бермадим
дақиқаларни,
Босиб ўтдим
минтақаларни,
Юлдузларга қўйганда
қадам,
Кафтимда тургандай қўринди олам…
Шундай!
Забт этди оламни
Тафаккур,
Аммо,
мунис бир қалбни
Қўлга ололмай,
Йўлга сололмай,
Хижолат этгудай
одамни…
Муҳаббатга таъзим,
ташаккур!

Рамз Бобожон