Аслида шифокор учун қатъий белгиланган иш вақти
Аслида шифокор учун қатъий белгиланган иш вақти йўқ. Иш соати чегараланмаган. Ҳаёти қил устида турган, аъзойи бадани оғриқлардан зир-зир титраётган беморлар тиббий ёрдамга муҳтож турган бир пайтда шифокор хотиржам ором ололмайди.
Касаллик хуруж қилганда, ҳар сония ҳисобли. Шу боис Ўзбекистон тиббиёти кечаю кундуз уйғоқ. Оқ халатли нажоткорлар куну тун хизматга шай.
ССВ Матбуот хизмати жамоаси бугун ярим тунда пойтахтдаги қатор тиббиёт муассасаларининг фаолиятини тасвирга олди.
Яқин вақтларда ушбу жараён тафсилотлари батафсил ёритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.