Орзу ва сароб

7
17 мар. 2021 г.

Музаффар МУҲАММАДНАЗАР
ОРЗУ ВА САРОБ

Кўзларимни тарк этди орзу,
Юраккинам қафасда тутқун.
Бахтли куним жуда ҳам оз-у
Чулғагандек ғам-ғусса буткул.

Ўғирлади тун қуёшимни
Юлдузларга боқолмам кундуз.
Кўрсатолмам кўзда ёшимни,
Сирдошимга айланар юлдуз.

Нега умр ғанимат, ғирром?
Ўзимники эмас ҳаётим.
Кўрсатамиз ўзни шод, хуррам,
Бахтлилигим – туш у, хаёлим.

Умид билан бериб тасалли,
Алдаганча яшаймиз ўзни.
Ҳеч бўлмаса ёшлик ақалли,
Тарк этмаса қанийди, бизни.

Закрыть