Мен кучли аёлман” лойиҳаси иштирокчилари учун Artel заводига экскурсия ташкил этилди

8
20 дек. 2023 г.

“Мен кучли аёлман” лойиҳаси иштирокчилари учун Artel заводига экскурсия ташкил этилди. Artel заводи ўз фаолиятини 2011 йилда бошлаган. Мазкур завод тезда ички бозорни забт этиб, ҳозирда Марказий Осиёдаги энг йирик маиший техника ишлаб чиқарувчи корхоналардан бири ҳисобланади. Лойиҳа иштирокчиларига корхонадаги иш жараёни таништирилиб, ҳозирда мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди. Бу жуда қизиқарли экскурсия бўлди. Унда аёллар ўз билимларини орттириб, ишга жойлашиш имкониятига эга бўлдилар.