52 qabr kavlagan jon vatan
Оналар йиғиси, оталар андуҳи
Ҳафта ўтдики, ўзбекистонликлар водийдаги азадор хонадонлар эшигига бош эгиб бормоқда. Республикада, жаҳонда ҳам ватандошлар қўлдан келганча бу оилаларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатишга, уларнинг ғамини аритишга ҳаракат қилмоқда. Уларнинг изтироблари бутун Ўзбекистон изтиробига айланган.
KUN.UZ жамоаси вакиллари ҳам Наманганнинг Тўрақўрғон ва Косонсой, Фарғонанинг Тошлоқ туманларида бўлиб, Ақтўбедаги фожиада туфайли ғамга ботган хонадонларга бориб, кўнгил сўради.









