Юртимизда соғлиқни сақлашнинг янги моделини жорий қилиш бошланди
Юртимизда соғлиқни сақлашнинг янги моделини жорий қилиш бошланди. Албатта, ҳозирча бу — тажриба-синов лойиҳаси! Аммо кутилаётган натижалар катта. Танланган ҳудудлардан бири — Самарқанд шаҳри. Бу ерда лойиҳа доирасида амалий ишларга киришилган.
Яқинда бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари иштирокида бўлиб ўтган таништирув тадбирида бу ерда тиббиётни рақамлаштириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ва уларнинг ижобий натижалари, DMED электрон ахборот тизимининг афзалликлари хусусида батафсил маълумот берилди.
ССВ Матбуот хизматининг Самарқанддан тайёрлаган юқоридаги видеолавҳасида шу ҳақда сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбоут хизмати.