Бугун тиббиёт соҳасига илғор рақамли технологияларни жорий этиш
Бугун тиббиёт соҳасига илғор рақамли технологияларни жорий этиш, бу орқали аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Албатта, бу жараёнларда малакали мутахассисларнинг ўрни беқиёс. Шу сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Ягона интегратор – UZINFOCOM” томонидан ушбу йўналишда қатор лойиҳалар амалга ошириляпти.
Жумладан, Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида жойлашган IT-Village мажмуаси тиббиёт соҳаси учун IT кадрлар тайёрлашда муҳим пойдевор маскан ҳисобланади.
ССВ Матбуот хизмати жамоасининг Оқсой қишлоғидан тайёрлаган видеолавҳаси орқали мазкур муассаса фаолияти билан яқиндан танишасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.