НАТИЖА Узумни кечиктириб кесиш 2-қисм

162
3 окт. 2017 г.

Юқори даромад олай десангиз, ушбу амалиётни асло ўтказиб юборманг! Бу усулни қўлларкансиз, сиз меҳнат сарфини камайтирасиз ҳамда мева сифатини оширасиз.

Кечиктириб кесиш техникаси 3 марта амалга оширилади:
1. Кузда кўмишдан олдин;
2. Эрта баҳорда уйғонишдан олдин ва;
3. Баҳорда ток уйғониб, шўралар кўзга кўринганда 4-8 барг чиққанда.

Яъни 100% кесиш одатда фақат кузда ёки баҳорда ёки 50%/50% амалга оширилса, кечиктириб кесишда кузда 70-80% етилган новдалар қолдирилиб, ҳом калтаклар кесиб ток кўмилади.

Эрта баҳорда яна 70% қолдирилган новдаларни таҳминан ярмидан кўпи қолдирилади ва ниҳоят ҳосил кўрингандан кейин кесиш 100% га якунланади.