Биз учун иш вақти белгиланмаган
Биз учун иш вақти белгиланмаган. Операция 10 соат давом этса ҳам беморни дарддан халос бўлиши учун ҳаракат қиламиз.
Амалиёт жараёнида ҳиссиётга берилишимиз мумкин эмас.
Болалигимда шифокор отам билан бирга, нейрохирургик амалиётлар видеотасвирини томоша қилардим.
Қон томирларни тикишни ўзлаштириш учун микроскоп орқали товуқ оёғидаги қон томирларнинг тузилишини ўрганганман.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази нейрохирурги Маҳкам Маҳкамов нима дейди?
«Севимли» телеканали журналисти Соҳиба Акромова томонидан тайёрланган юқоридаги виделавҳада шу ҳақда сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.