Бугун Сеул шаҳрида Ўзбекистон — Корея бизнес форуми бўлиб ўтди

8
12 сен. 2023 г.

Икки давлат ўртасида сармоявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган мазкур тадбирда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими масъулларидан иборат делегация ҳам иштирок этди.

Форумда тиббий суғурта, тизимни рақамлаштириш, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда соҳага инвестицияларни жалб этиш каби қатор истиқболли лойиҳаларга бағишланган видеотақдимот ўтказилди. Бу эса кореялик ҳамкорларда катта қизиқиш уйғотди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.