Odobni yoʻqotmang | Одобни йўқотманг
Сув, Олов ва Одоб учаласи дўст бўлишибди. Бир куни бирга сайрга чиқишибди. Қаттиқ шамол турган экан, хавотирланишиб, олдин Сувдан сўрашибди:
— Йўқолиб қолсанг, сени қаердан топамиз?
— Қаерда шариллаган, шилдираган овозни эшитсаларинг, мен ўша ерда бўламан, — дебди Сув.
Шундан сўнг Оловдан сўрашибди:
— Сени йўқотиб қўйсак, қаердан топамиз?
— Қаерда тутун кўрсаларинг, мен ўша жойда бўламан, — дебди Олов.
Навбат Одобга келганида, у шундай жавоб берибди:
— Мени йўқотсаларинг, излаб юрманглар, ҳеч қаердан топа олмайсизлар.
Муна, Сумайро Абдуллоҳ қизлари тайёрлади.









