Бугунги кунда “омикрон”нинг янги – XBB.1.5 субварианти дунё бўйлаб тез суратларда тарқалмоқда
Бугунги кунда “омикрон”нинг янги – XBB.1.5 субварианти дунё бўйлаб тез суратларда тарқалмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, ҳозиргача маълум бўлган вариантлар орасида унинг юқувчанлиги ўта юқори. Шу сабабли АҚШнинг баъзи аэропортлари йўловчилардан яна COVID-тест талаб қилишни бошлади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, мазкур субвариант ҳозирда дунёнинг 30 та мамлакатида аниқланган. Шу боис, шифокорлар барча аҳолидан COVID-19га қарши тўлиқ босқичларда ва бустер доза билан эмланишни тавсия қилмоқда.
Обиджон Дилмуродов, маҳаллий консультант.