Спорт орқали гўзаллик сари
Спорт орқали гўзаллик сари
«Мен кучли аёлман» лойиҳасининг навбатдаги кунида хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ҳар бир аёл спорт орқали гўзал бўлиш сирлари ўргатилди.
Давра суҳбати ва маҳорат дарсларида аёллар ўзлари ва фарзандлари учун ҳам спортнинг қайси турларида иштирок этиш ҳақидаги саволларига мутахассислардан жавоб олишди.
Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси томонидан лойиҳа иштирокчиларига турли спорт тўгаракларига қатнашишлари учун бепул йўлланмалар берилди.