Электр энергияси тарифларининг ўзгариши асосий сабаблари ва бунинг ижобий тарафлари ҳақида
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев:
“Бизда энергетик етишмовчилик бор, буни очиқ айтиш керак. Бу бизнинг табиий захираларимизнинг камайиб борётганлиги билан боғлиқ. Собиқ Иттифоқ даврида Ўзбекистондан бир йилда 80-90 млрд куб метр газ чиқиб кетган экан. Агар 45 млрд куб метр газимиз бўлса, Ўзбекистонга етар эди. Лекин ҳозир бу даражада ҳам эмас, камайиб кетган. Электр энергиясини ишлаб чиқариш учун ҳам биз газдан фойдаланамиз…
…Шу сабабли тарифлар ошилиши кутилган эди, мен ҳам кутган эдим.”









