Гулистон бозорида ёнғин содир бўлди

375
20 дек. 2018 г.

Бугун 20 декабрь куни Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида жойлашган бозорда ёнғин келиб чиққан.

«Telegram»даги «Sirdaryo xabarlari» каналининг хабар беришича, 36 та дўкон ёнган бўлиб, ёнғинга электр қисқа туташуви сабаб бўлган.

Ёнғин газлама сотиладиган дўконларда содир бўлган. Ҳозирда бахтсиз ҳодиса бартараф этилгани маълум қилинди.