Жоним дадам-2

60
29 июн. 2020 г.

БОБУР БОБОМУРОД шеъри.
РАҲИМБОЙ ЖУМАНИЁЗОВ ижросида ўқилди.

Инсофга келгин, ҳаёт,
Урар бўлиб, қилма дўқ.
Мени айлар эҳтиёт –
Жоним дадам энди йўқ.

Бўлгин танти, бўлгин мард,
Илинмагин ҳадеб дард.
Қўндирмаган менга гард –
Жоним дадам энди йўқ.

Бўта каби бўзласам,
Дард, аламим сўзласам.
Мададини кўзласам –
Жоним дадам энди йўқ.

Умр ичра қанча зор,
Қанча умид, армон бор.
Қўллагувчи нажоткор –
Жоним дадам энди йўқ.

Қолсам ғам дарёсида,
Ё ғафлат дунёсида.
Асраган дуосида –
Жоним дадам энди йўқ!