Жараён
Хўжайлидаги «Наслчилик илмий ишлаб чиқариш маркази» нинг Қорақалпоғистон республикаси филиалида «ин витро» усулида қорамол эмбрионларини ишлаб чиқариш лабораторияси фойдаланишга топширилди.
Янги лаборатория учун Жаҳон банкининг грант маблағлари ҳисобидан 135,6 минг долларлик маблағ ажратилди ва ушбу лаборатория хориждан келтирилган замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.
Шунингдек, қўшимча 900 млн. сўм маблағ ажратилиб, лабораторияда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бундан ташқари, грант маблағлари ҳисобидан 60 минг долларлик 1 дона «мобил лаборатория» ҳамда 15 минг долларлик хизмат автомобили билан таъминланди.