Бирламчи бўғин учун ҳамширларни тайёрлашдан онкологик касалликларни даволаш ва тез тиббий ёрдам хизматини замонавий ускуналар билан таъминлашгача

2
24 апр. 2024 г.

Жорий йилнинг 18-19 апрель кунлари Берлин шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон – Германия II тиббиёт форуми шу ва бошқа қатор йўналишларда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун муҳим минбар бўлди.

Халқаро алоқаларни мустаҳкамлашдан кўзланган мақсад битта — мутахассисларнинг малакасини ошириш, юртимизга инновацион диагностика ва даво усуллари, илғор технологияларни олиб кириш орқали тиббий хизматлар сифатини янада ошириш ва аҳолини тиббиётдан тўлиқ рози қилиш.

ССВ Матбуот хизматининг Берлин шаҳридан тайёрлаган навбатдаги видеолавҳасида ушбу тадбир тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.