Дунёнинг етакчи клиникасида ишлаган ўзбек шифокори Жиззахга қайтди
“Дунёнинг етакчи клиникасида ишлаган ўзбек шифокори Жиззахга қайтди”. Эътибор берсак, бугун бундай хабарлар юртимизда тез-тез янграйдиган бўлди. Айниқса, сўнгги йилларда тиббиёт соҳасига қаратилган юксак эътибор натижасида хорижнинг нуфузли клиникаларида фаолият юритган юзлаб малакали шифокорларимиз Ватанга қайтди.
Улар орасида Россиянинг А.Н. Бакулев номидаги юрак-қон томир жарроҳлиги миллий тиббий тадқиқот марказида малака оширган ва айни пайтда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиалида фаолият юритаётган моҳир кардиожарроҳлар – Сардор Тўрақулов, Фарудун Тўраев ҳамда Шердил Баҳроновлар ҳам бор.
Ёш шифокорларнинг мазкур марказда иш бошлаганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Аммо улар қисқа вақт ичида юзлаб мураккаб операцияларни муваффақиятли бажаришга улгурди.
“O‘zbekiston 24” телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган “Ислоҳотлар амалда” кўрсатувида шу ҳақда батафсил сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.