Президентимизнинг “Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди

7
27 янв. 2022 г.

Президентимизнинг “Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатда қуйидагилар юрак-қон томир касалликларини олдини олишнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

бирламчи тиббиёт муассасалари томонидан даврий тиббий кўрикларни йўлга қўйиш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш;

эҳтиёжманд аҳоли қатламларини зарур дори воситалари билан бепул таъминлаш;

ҳудудларда кўрсатилаётган юқори технологик, каминвазив кардиологик ҳамда кардиожарроҳлик тиббий хизматлар кўламини ошириш;

бирламчи бўғиндаги мутахассисларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш ва салоҳиятини ошириш, соҳада илм-фанни тараққий эттириш;

юрак-қон томир касалликлари бўлган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини рақамлаштириш.

Юқоридаги видеолавҳа орқали ушбу қарорнинг батафсил шарҳи билан танишишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.