Lev Tolstoy. Adolat tarozusi (hikoya) | Лев Толстой. Адолат тарозуси (ҳикоя)
Қадимги Миср шоҳларидан улуғ Бойкос ўз шаҳарларидан бирида адолатли қози борлигидан хабар топибди. Айтишларича, у жуда ростгўй бўлиб, оқни оққа, қорани қорага ажратар, унинг ўткир нигоҳидан битта ҳам муттаҳам қочиб қутулолмас экан! Иттифоқо, бир куни шоҳ Бойкос бунга ишонч ҳосил қилиш мақсадида савдогар кийимини кийибди-да, ўша ростгўй қози яшайдиган юртга равона бўлибди. Йўлда бир чўлоқ пайдо бўлиб, ундан хайр-садақа сўрабди. Шоҳ унга садақа бериб, йўлида давом этибди. Аммо тиланчи унинг этагига осилиб олибди.
– Хўш, сенга ўзи нима керак? – сўрабди шоҳ Бойкос.
– Сен менга садақа бердинг, лекин яна бир илтифот кўрсат, мени отингда шаҳар ўртасидаги майдонга олиб бор, токи мени йўлдаги от ва туялар эзиб ташламасин!









