Оила юмушлари, фарзандлар тарбияси ва ҳаёт ташвишларидан ортиб

3
7 мар. 2023 г.

“Оила юмушлари, фарзандлар тарбияси ва ҳаёт ташвишларидан ортиб, беморларни ўз яқинларидек кўриб, уларнинг дардига дармон бўлаётган фидойи шифокор ҳамда ҳамшира опа-сингилларимизни ҳар қанча эъзозласак, оз..”

Бугун Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида тизимда меҳнат қилаётган опа-сингилларимизни ана шундай самимий сўзлар билан муборакбод этди.

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа ушбу тадбир тафсилотларига бағишланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.