Кўчма кардиожарроҳлик мажмуаси

7
26 авг. 2024 г.

Миллий тиббиёт марказига Европадан келтирилган ушбу ноёб «мобил шифохона» юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни аҳолига яқинлаштиришга хизмат қилмоқда!

Ўтган қисқа вақт ичида мажмуа Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида бўлиб, натижада юзлаб беморларда илғор диагностика текширувлари, юрак-қон томир касалликларига чалинган ўнлаб кишиларда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

Навбатдаги манзил — Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳри. Бу ерда 14 кун давомида юқори малакали мутахассислар томонидан аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, бир гуруҳ беморларда мураккаб операциялар бажарилади.

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.