Бугун, 1 августдан талабалар ётоқхонаси учун ариза юбориш бошланди
Вазирлар Маҳкамасининг 376-сон қарори (14.08.2023 й.) билан тасдиқланган регламентга (https://lex.uz/uz/docs/-6568679) асосан 1 августдан бошлаб талабалар аризаларини my.gov.uz (https://my.gov.uz/oz/service/870) портали орқали юборишлари мумкин. (https://t.me/eduuz/36821)
Регламентга мувофиқ, дастлаб имтиёз ва устуворликларга (https://lex.uz/uz/docs/-6568679#...iritiladi%3A)эга талабгорлар талабалар турар жойларига қабул қилинади.
Шундан сўнг, умумий рўйхатдаги талабалар учун ётоқхонада ортиб қолган ўринлар сонига нисбатан навбат асосида қуйидагича тақсимланади:
1-курс талабалари учун 55 — 65 фоиз;
2-курс талабалари учун 15 — 20 фоиз;
3-курс ва ундан юқори курс талабалари учун 20 — 25 фоизгача ажратилади.
Аризалар қабули 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.
Батафсил маълумот: https://lex.uz/uz/docs/-6568679
Маълумот учун, 2025/2026 ўқув йилида ОТМ 1-босқичига тавсия этилган абитуриентлар якуний натижа чиққандан сўнг ариза юборишлари мумкин бўлади. Улар учун ҳам жойлар юқоридаги тартиб асосида ажратилади.