Олтиариқлик собиқ депутат дардини ким эшитади (2-қисм)
EFFECT.UZ ахборот агентлиги ходимлари томонидан таҳририятга мурожаат қилган Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида жойлашган “1-сон Файзиобод қишлоқ қурилиш” МЧЖ раҳбари собиқ депутат Солижон Мирзажоновнинг мурожаати ўрганиб чиқилди.
Журналистик суриштирув жараёнида, собиқ депутат Солижон Мирзажонов 2018 йил 16 апрель кунги Ўзбекистон тумани судининг хукмига асосан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 190 ва бошқа моддалар билан судланганлиги аниқланган.
Ҳукмга кўра “С. Мирзажонов 2004 йил 24 май кунидан “1-сонли Файзиобод қишлоқ қурилиш” МЧЖнинг таъсисчиси бўлгани холда, бир гуруҳ шахслар билан жиноий тил бириктириб, Олтиариқ тумани 328 контуридаги 17,4 гектар ерни жамиятга тегишли ер деб хисоблаб, Ўз.Р. Президентининг 02.05.2011 йилдаги ПҚ 1524-сонли қарорига зид равишда, лицензия олмасдан 2012 йилдан 2017 йилнинг ўтган даври мобайнида 8.036.818.200 сўмлик 1.224.966 куб метр қум шағал махсулотини қазиб олиб, жуда кўп даромад олишга эришганликда” айбланган.
Батафсил: https://effect.uz/n/3789









