Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар пресс-турнинг сўнгги манзили — пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманида

4
12 июл. 2024 г.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар пресс-турнинг сўнгги манзили — пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманида жойлашган 13-сон подстанциясида бўлди.

Бу ерда улар тез тиббий ёрдам бригадалари ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар ва кунлик чақирувларга етиб бориш жараёнлари билан яқиндан танишди.

Хусусан, «103» хизматининг асосий вазифалари, тизимдаги автотранспорт воситаларининг турлари, улардаги мавжуд тиббий асбоб-ускуналар, қулайлик ва афзалликлар, шунингдек чақирувларни қабул қилиш, бригадаларга узатиш бўйича батафсил маълумот олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.