Жаҳонда юз бераётган ўлим ҳолатларининг қарийб 60 фоизи юрак-қон томир тизими касалликлари
Жаҳонда юз бераётган ўлим ҳолатларининг қарийб 60 фоизи юрак-қон томир тизими касалликлари оқибатида келиб чиқмоқда. Шу сабабли юртимизда мазкур йўналишда илғор инновацион технологиялар, ташхислаш ва муолажа усулларини жорий этишга катта эътибор қаратиляпти.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг 75 ўринли янги хирургия корпусида хориж тажрибаси асосида шундай юқори технологик ноёб операцияларни бажариш имконияти яратилган.
Жорий йил 18-25 апрель кунлари марказга Италия ва Молдова республикаларидан етакчи кардиожарроҳлар таклиф этилиб, улар иштирокида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу операциялар ҳақида сўз боради.
Обиджон Дилмуродов, маҳаллий консультант.