102 мингдан ортиқ ёшларимиз ажратилган ерларда деҳқончиликни бошлаб юборди

9
1 мар. 2021 г.

Актам Хаитов: Президентимиз ташаббуси билан энг унумдор, фермер ва кластерлар ихтиёридаги ерлар ёшларга 10 сотихдан 1 гектаргача бўлиб бериляпти.

Ёшлар ажратилган ерларда оиласи, ота-онаси билан биргаликда 2-3 марта хосил олиб, даромад олиш имкониятига эга бўляпти.

Республика бўйича ер олувчи ёшлар сони 1 миллион нафардан ошади. Бу жараён бошланган.

Бугунги кун ҳолатига 102 минг нафардан ортиқ ёшларимиз ажратилган ерларда деҳқончиликни бошлаб юборди.