Тошкент шаҳар ИИББ поликлиникасида тиббиёт ходимларини табриклашди
Ўзини шарафли касбга бағишлаган инсонларнинг касб байрами арафасида Тошкент шаҳар ИИББ тиббиёт бўлими поликлиникасида тиббиёт ишчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар ИИББ Кадрлар бошқармаси бошлиғи полковник Алиаҳмад Чориев, поликлиника раҳбарияти ва шахсий таркиби иштирок этишди. Шифокорларни табриклаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси вакиллари ҳам келишди. Меҳмонлар тиббиёт ходимларининг ички ишлар органлари ходимларининг саломатлигини асрашдаги ҳиссаларини алоҳида қайд этиб, уларни касб байрамлари билан табриклашди.
Алоҳида намунали хизмат олиб борган поликлиника ишчиларига республика ИИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва пойтахт ИИББ бошлиғи буйруғи билан фахрий ёрлиқлар, қўл соатлари, қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари топширилди. Бундан ташқари, тадбирда тиббиёт бўлими ишчиси Татьяна Мироновага навбатдан олдин “майор” унвони топширилиши ҳақида эълон қилинди.