Юрак ва буйрак

4
4 ноя. 2022 г.

Бу икки аъзо инсон организмининг муҳим функцияларини бажаради. Улардан бирининг фаолияти бузилиши ҳам инсон саломатлигига жиддий хавф туғдиради. Аммо иккаласида ҳам муаммо бўлса-чи?

Бу икки органда бир вақтнинг ўзида жарроҳлик амалиёти ўтказилишини тасаввур қилиб кўринг!

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида бир вақтнинг ўзида юрак коронар-шунтлаш ва буйрак трансплантацияси амалиёти ўтказилди.

Миллий хирургиямиз тарихида илк бор қилинган бу ноёб операция ўзбек кардиохирург ва трансплантологлари томонидан мустақил амалга оширилди.

«Ўзбекистон 24» телеканалининг ушбу лавҳаси ана шу мураккаб амалиёт жараёни ҳақида ҳикоя қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.