Пойтахтимизда тизза ва елка бўғимлари жарроҳлиги бўйича халқаро ўқув курси бошланди
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Спорт травматологлари, артроскопик ва ортопедик жарроҳлар ва реабилитологлар ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда Россия, Европа ва Марказий Осиёдан етакчи мутахассислар иштирок этмоқда.
Ўқув курси давомида қатнашчилар тизза ва елка бўғимлари жароҳатларини даволашда қўлланилаётган илғор усуллар ҳамда замонавий ёндашувлар юзасидан тажриба алмашяпти. Соҳадаги янгиликларга бағишланган тақдимотлар намойиш этилмоқда.
Мазкур тадбир юртимиз травматолог ва ортопедлари учун маҳорат дарслари вазифасини ўташи кутилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.