Юқумли вирусни юқтириб олмаслик, ундан ҳимояланиш ҳақида узлуксиз тушунтириш, тарғибот ишлари амалга ошириляпти
Эпидемияни жиловлаш мақсадида ҳукуматимиз томонидан барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Лекин, биз-чи, айрим аҳоли вакиллари бу масалага етарли даражада эътибор қаратяпмизми? Менимча, йўқ, етарли даражада масъулият билан ёндашмаяпмиз.. Телевидение, радио, матбуот ва интернет тармоғи орқали ҳар куни мунтазам равишда тождор вирус пандемияси дунё халқларини қаттиқ саросимага солаётгани, жаҳон миқёсида касалланганлар сони кескин ошаётгани, афсуски, айрим давлатларда кўплаб одамлар бу офатдан қурбон бўлаётгани ҳақидаги хабарлар кенг оммага тарқатилмоқда.









