Пойтахтимизда умуртқа поғонаси хирургиясида замонавий ёндашувларга бағишланган учинчи халқаро конференция ўтказилди

2
5 мая. 2025 г.

Унда мамлакатимиз вакиллари билан бирга, 20 дан ортиқ илғор давлатлардан келган 100 нафардан зиёд етакчи соҳа олимлари, мутахассислар ва экспертлар қатнашди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда Ўзбекистон умуртқа поғонасида кам инвазив усулдаги эндоскопик операцияларни ўтказиш борасида дунёнинг етакчи давлатларидан бирига айланмоқда.

Хусусан, сўнгги 7-8 йил ичида юртимизда бу соҳа бўйича Жанубий Корея, Япония каби етакчи мамлакатлар тажрибаси ва технологиялари муваффақиятли ўзлаштирилди. Натижада биргина 2024 йилнинг ўзида юртимизда 5 минг нафарга яқин беморлар шу усулда саломатлигини тиклаш имконига эга бўлди.

Эътиборли жиҳати, ҳозир бу каби юқори технологик операциялар нафақат Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, балки жойларда ҳам муваффақиятли бажариляпти.

Халқаро анжуманда мазкур йўналишдаги ютуқлар эътироф этилиши баробарида, янги технологияларни амалиётга татбиқ этиш юзасидан билим ва тажриба алмашилди. Чет эллик мутахассислар иштирокида маҳорат дарслари ҳамда қўшма операциялар ўтказилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.