Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2050 йилгача дунёда саратон хасталиги 77 фоизга ортишини башорат қилмоқда
Куни кеча ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари ҳам айнан онкологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича камчиликларга алоҳида тўхталиб, бу борадаги муҳим вазифаларни белгилаб берди.
Хусусан, эндиликда бу йўналишда аҳолини скринингдан ўтказиш тизими такомиллаштирилади.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизими тўлиқ рақамлаштирилиб, “электрон поликлиника”, “электрон шифохона” ва “электрон тиббий карта” тизимлари ишга туширилади ҳамда кафолатланган пакетга киритилган дори-дармонлар “электрон рецепт” асосида берилади.
Юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.