Соғлом фарзанд — ота-онанинг чинакам қувончи
Соғлом фарзанд — ота-онанинг чинакам қувончи. Аммо ҳамма гўдаклар ҳам ой-куни етиб дунёга келмаслиги мумкин. Ана шундай вазиятда мурғак жонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун неонатологлар ёрдамга келади.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган “ИЧКАРИДА” лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — шу соҳада салкам ярим асрлик тажрибага эга мутахассис, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали шифокори Малика Усманова.
Яқин соатларда кўрсатувнинг навбатдаги сони эътиборингизга ҳавола этилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.