Яна бир неча дақиқалардан сўнг Самарқанд шаҳридаги «Silk Road by Minyoun» меҳмонхонасида нуфузли халқаро тадбир бошланади
Бу ерда ЖССТ Европа минтақавий бюроси томонидан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази билан ҳамкорликда Марказий Осиё мамлакатлари туберкулёзга қарши курашиш миллий дастурлари раҳбарлари саммити ўтказилади.
Унда Марказий Осиё давлатлари ва Польша соғлиқни сақлаш вазирликлари масъуллари, халқаро донорлар, ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари раҳбарлари ҳамда экспертлар иштирок этиши кўзда тутилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.